Тошкентдаги Дўрмон йўли кўчаси Боғишамол қўчасига қадар узайтирилади

Ўзбекистон 27 Август 2015 3214

Тошкентнинг иккита серқатнов Боғишамол ва Мирзо Улуғбек кўчаларини туташтирадиган йўл участкасида қурилиши ишлари давом этмоқда. Бу ҳақда "Газета.уз" нашри хабар қилган.

Узунлиги 1,6 км бўлган янги автомобиль йўли илгари Кабель заводига тақаладиган йўлнинг давоми бўлади. Энди у заводнинг қоқ ўртасидан кесиб ўтиб, Чаманбоғ кичик кўчаси бўйлаб, Ботаника боғи ёнидан ўтиб, Боғишамол кўчасига чиқади.

Автомагистраль «Ўзавтойўл» компаниясининг Тошкент Кўприк хўжалигини сақлашга ихтисослаштирилган таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси (КХСИТФК) томонидан қурилмоқда. Қурилиш ишлари 1 августда бошланди, йўл қурувчилари объектни сентябрь ойида фойдаланишга топширишни мўлжалламоқда.

Олти қатордан иборат автомобиль йўли четларида янги пиёдалар йўлкалари, унинг ёнларидаги уйларда яшовчи аҳоли автомашиналари учун кириш жойлари, шунингдек, кўкаламзор қаторлари бўлиши кўзда тутилган. Шунингдек, йўловчилар учун иккита бекат қурилади.

Йўл қурилиши билан бирга унга туташ бўлган Салор канали тозаланиб, қирғоқлари мустаҳкамланмоқда

Кун янгиликлари
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 14699 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 43918 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46011 Lifestyle
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Ҳаракатлар стратегияси хонаси” очилди
UMS марказий офисида «Artel Mobile» сотувлар офиси очилди
Янги авлодга қандай эришамиз?
АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машқларни бошламоқда
09:44 353 Жаҳон
Экспертлар КХДР ракета-ядро кучлари қўмондонлиги қаерда жойлашганини аниқлашди
09:40 1059 Жаҳон
Американинг 10 дан ортиқ дипломати Кубада «акустик ҳужум»га учради
09:35 533 Жаҳон
Россия ҲКК ИШИДнинг 200 дан ортиқ жангарисини йўқ қилди
09:24 961 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар