Нидерландия хавфсизлик хизмати Украинанинг шарқий қисмида ҳалокатга учраган Malaysia Airlines авиакомпанияси самолётининг қўлашига сабаб бўлган омиллар бўйича сўнгги ҳисоботни 13 октябрь куни эълон қиладиган бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар тарқатди.

«Бугун Нидерландия хавфсизлик кенгаши қидирувчи вакилларга ва ҳалокат қурбонларининг қариндошларига MH17 самолётининг қулаши бўйича сўнгги ҳисобот 2015 йилнинг 13 октябрь куни ўқиб эшиттирилишини маълум қилди», — дейилади Нидерландия хавфсизлик хизмати хабарида.

Ташкилот берган хабарда ёзилишича, ҳалок бўлганларнинг қариндошлари мазкур иш бўйича олиб борилган суриштирувнинг расмий натижалари билан таништирилади.