Украинанинг асосий кредиторларни қарзнинг 20 фоизидан воз кечадиган бўлди

Иқтисодиёт 27 Август 2015 1498

Украина асосий кредиторлари билан қарзнинг 20 фоизини ўчиришга келишиб олди, деб хабар беради Bloomberg агентлиги. Украина молия вазирлиги ва кредиторлар қўмитасининг қўшма баёнотида айтилишича, бу мамлакат қарзларини 3.6 млрд долларга қисқартириш имконини беради.

Баёнотда Киев Россияни ҳам, бошқа кредиторлар билан бир қаторда, қарзни реструктуризация қилишнинг шу шартларига кўнишга чақирди.
Украина еврооблигацияларни реструктуризация қилиш бўйича музокараларни март ойидан буён давом эттириб келмоқда. Мамлакат раҳбарияти кредиторларни, агарда улар қарзнинг 40 фоизидан ўтиладиган реструктуризацияга кўнмаса, ташқи қарзларни тўлашга мораторий жорий қилиниши мумкинлигидан бир неча бор огоҳлантирган эди.

Июль ойидаги музокаралар якунига кўра кредиторлар қарзнинг фақат 5 фоизидан воз кечишга тайёр эканликлари маълум қилинган эди. Украина молия вазири Наталья Яресько, ўз навбатида, бу кўрсаткичнинг камлигини таъкидлаб ўтди. Жорий ҳафтада эса реструктуризация улуши 20 фоизгача етиб борди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39314 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44581 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6531 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18030 Ўзбекистон
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 409 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 527 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Кўпроқ янгиликлар