Японияда 284 кишида 30 фоиз беморларнинг ўлимига сабаб бўлувчи стрептококкли токсик шок синдроми аниқланди. Бу Японияда 1999 йилдан буён олиб борилаётган мазкур касалликка оид статистик маълумотлар ичида энг кўпи ҳисобланади.

Хасталикнинг кечиши тўлиқ ўрганилмаган. Бироқ у асосан 30 ва ундан юқори ёшдаги кишиларга чанг солиши маълум. Бунда А гуруҳига мансуб стрептококклар безгак келтириб чиқариб, тана ҳарорати жуда юқори даражага кўтарилади, шунингдек, қон босими пасайиб, хушдан кетиш, қўл-оёлар шиши ва тўқималар ўлимига олиб келиши мумкин.

Бемор зудлик билан стационар шароитда интенсив даволаниши лозим. Ушбу касаллик эса 1981 йили аниқ ташхис билан қайд этилган. Инфекция организмга теридаги ёриқлар ва жароҳатлар билан кириши мумкин.