Швейцариянинг Zurich Insurance суғурта компанияси британиялик рақобатчиси RSA Insurance Group’нинг ҳар бир акциясини 8.67 доллардан сотиб олиш ҳақидаги таклиф билан чиқди. Бу борада тарқатилган матбуот хабарномасида таъкидланишича, Британия компанияси акцияларининг умумий қиймати 8.8 млрд долларга баҳоланмоқда.

Маълум бўлишича, RSA Insurance директорлар кенгаши акциядорларга ушбу таклифни қабул қилишга тавсия беришга тайёрланмоқда.
1872 йили ташкил топган Zurich Insurance Group дунёнинг 170 далатида юридик ва жисмоний шахсларга суғурта хизматини кўрсатади. Компания штаб-квартираси Швейцариянинг энг йирик шаҳри – Цюрихда жойлашган.

Компания ходимлари миқдори 55 минг кишини ташкил қилади.
Ўз навбатида, RSA Insurance 140 мамлакатда фаолият юритади. Унинг умумий штати 19 минг ходимдан иборат.