Афғонистоннинг шимолида “Толибон” жангарилари ҳужуми оқибатида охирги икки кун ичида 25 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.

Маҳаллий ҳукумат вакили Муҳаммад Тоҳир Раҳмонийнинг айтишича, Фарёб вилоятидаги Остона қишлоғида ўлдирилганлар орасида аёллар ва болалар бор.

Қишлоқ бир ҳафта аввал ҳукумат қўшинлари томонидан озод этилган эди, бироқ “Толибон” унинг устидан назоратни яна қайтариб олди.