Венгрия полицияси Австрияда қолдириб кетилган юк автомобили ичидаги 70 нафар муҳожирнинг ўлимига алоқадорликда гумони қилинаётган уч кишини қамоққа олди. Бу ҳақда Австриянинг Krone нашри хабар берди.

Ҳозирча Австрия ички ишлар вазирлиги мазкур маълумотни тасдиқлагани йўқ.

Аввалроқ жума, 28 август куни Австрия ҳукумати фургон ичида 50 муҳожир жасади борлигини аниқлаган, кейинроқ уларнинг сони 70 нафар эканини маълум қилган эди.

Дастлабки маълумотларга кўра, муҳожирлар ҳаво етишмаслигидан ҳаётдан кўз юмган, транспорт воситаси ҳайдовчиси эса қочиб кетган.