2015 йилнинг 2-чорагида Apple компанияси ритейлерларга 3,6 млн дона Apple Watch соатларидан юборди. Тегишли тадқиқот натижаларини IDC нашри чоп этди.

Таҳлилчилар маълумотларига кўра, Apple Watch савдо ҳажмлари фитнес-трекер ва тақиб юриладиган электрон қурилмалар ишлаб чиқарувчи энг йирик компания Fitbit’нинг савдолари ҳажмига яқинлашмоқда. Тадқиқотчиларнинг фикрича, яқин орада фитнес-трекер соҳаси бозорда ўз улушини йўқотади ва Apple тақиб юрилувчи электроника сегментида етакчига айланади.

2-чоракда тақиб юрилувчи электроника ҳажми уч баробарга, яъни 18,1 млн донагача етди.