АҚШнинг Виржиния штатида яшовчи 17 ёшли Али Амин “ИШИД” террорчилик гуруҳини қўллаб-қувватлагани учун 11 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Аминни 136 ой, яъни 11 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳукмини АҚШ округ суди чиқарди. Суд ўсмир “ИШИД”га молиявий кўмак кўрсатиш бўйича режалар тузганини ўрнатди.