Бошқирдистонлик ўқувчиларга ҳар куни асал берилади

Жамият 28 Август 2015 2348

Бошқирдистонда ўқувчиларнинг ҳар кунги рационига асал қўшилиши мумкин, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. Бундай таклифни республика раҳбари Рустам Ҳамитов билдирган. 

“Асал мактаб таомномасига киритилиши мумкин, ўқувчиларга ҳар куни герметик идишга солинган 2-5 грамм асал бериш режалаштирилмоқда”, деб айтди журналистларга Ҳамитовнинг матбуот котиби Артём Валиев.

Валиевнинг айтишича, асал етказиб берувчи ташкилот сифатида “Башкирские пасеки” компанияси танланди. Компанияда таъкидланишича, асал айнан кимнинг ҳисобига – давлат ёки ота-оналарнинг ҳисобига берилиши масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ҳамитовнинг таклифини Бошқирдистон пойтахти – Уфага ишчи ташриф билан келган Бутунжаҳон асаларичилик уюшмалари федерацияси раҳбари Жиль Ратиа қўллаб-қувватлади. Ратианинг айтишича, бу Бошқирдистонда асаларичиликнинг ривожланишига ёрдам беради ва болалар учун энг яхши диетани шакллантиради. Ратианинг таъкидлашича, озгина миқдордаги асал шакардан кўра анча фойдалироқдир.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56198 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5547 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113058 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11020 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21207 Ўзбекистон
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:04 1928 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 559 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 666 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2131 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 847 Жамият
Кўпроқ янгиликлар