Brent нефти 6 йил ичида илк бор рекорд даражада қимматлади

Иқтисодиёт 28 Август 2015 4538

Brent тоифасидаги нефть нархининг 10 фоизга қимматлагани сўнгги олти йилдаги рекорд даража сифатида қайд этилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.

Жума, 28 август куни дунё бозорларида акциялар нархининг кўтарилиши ва Shell компаниясининг Нигериядаги иккита нефть қувури ишини тўхтатгани ҳақидаги хабарлар нефть баҳосининг ортишига сабаб бўлди.

Тошкент вақтида билан 10:00да WTI русумли нефтнинг бир баррели (158,988 литр) 1 фоиз ёки 43,04 долларгача қимматлади.

Лондоннинг ICE Futures биржасида октябрь фючерс шартномаларида Brent русумидаги нефть 0,6 фоизга қимматлаб, бир баррели учун 47,85 доллар таклиф қилинди.

Олтин spot`и ҳам 0,5 фоизга ортиб, бир унция (28.3495231 грамм)си 1131,05 доллардан баҳоланди.
Умуман олганда, Bloomberg Commodity хом ашё маҳсулотлари индекси пайшанба, 27 август куни 3 фоизга, жума куни эса 0,4 фоизга ошди.

Айни пайтда Осиё акциялар бозорида ҳам ўсиш кузатилмоқда. Жумладан, Shanghai Composite 2 фоизга ошди. Ривожланаётган мамлакатлар миллий валюталари ҳам ўз курсини мустаҳкамлади. Жумладан, корейс вони долларга нисбатан 0,8 фоизга қимматлаган.

Кўпроқ янгиликлар