Британияда эримайдиган музқаймоқ кашф этилди

Жамият 28 Август 2015 2526

Британияда эримайдиган музқаймоқ кашф этилди, дея хабар берди The Mirror нашри. Ушбу музқаймоқ Стаффордшир графлигидаги Alton Towers кўнгилочар боғида сотилади.

Нашрнинг қайд этишича, музқаймоқнинг тайёрланиш усули сир тутилмоқда. Фақатгина унга ҳарорат билан ишлов берилиши айтиб ўтилган.

Ширинлик бош ошпаз Хестон Блюментал томонидан ўтказилган синовлар натижасида пайдо бўлди. У ўзининг “Ёғли ўрдак” ошхонасидаги ноодатий таомлари билан машҳур. Масалан, қора икрали оқ шоколад, чўчқа гўштидан тайёрланган музқаймоқ, кофе ва саримсоқ пиёзли печенье ҳамда бошқаларни тақдим этган.

2013 йилда Гарвард университети муҳандиси Дэвид Эдвардс ҳам 8 соат давомида эримайдиган музқаймоқ ихтиро қилган эди. Унинг маҳсулоти кокос, ёнғоқ ва ер ёнғоқ шарофати билан эримайдиган ҳолга келган. Айни пайтда бундай музқаймоқлар АҚШ ва Британия супермаркетларида сотилади. Харидорлар WikiPearls номини олган музқаймоқларнинг манго, шоколад ва ванилли турларини тотиб кўришлари мумкин.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9710 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45156 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40796 Lifestyle
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 2513 Жамият
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 498 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 1516 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 3541 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Кўпроқ янгиликлар