Буюк Британияда муҳожирлар оқими тарихий максимумига эришди

Жаҳон 28 Август 2015 1929

Буюк Британияга келаётган муҳожирлар оқими 2015 йил 31 мартда тугаган йил ичида тарихдаги рекорд даражада қайд этилди, деб ёзмоқда The Financial Times нашри.

Қайд этилишича, муҳожирларнинг соф оқими қарийб 330 минг кишини ташкил қилди. Бу 2005 йилда Европа Иттифоқи Шарқий Европа давлатларигача кенгайгандан кейинги рекорд даражадан кўпроқни ташкил қилди. Ўшанда бу кўрсаткич 320 минг кишини ташкил қилган.

Муҳожирлар сонининг ўсиши ҳам Британияга келадиган Европа давлатлари фуқаролари, ҳам бошқва давлатлардан келаётган одамлар ҳисобига ошган.

ЕИдан Буюк Британияга келаётган одамлар сони 183 минггача ошди, бу ўтган йилдагига нисбатан 53 мингга кўпроқни ташкил қилди. ЕИга кирмайдиган давлатлардан келувчи муҳожирлар сони 196 минг кишигача, яъни 39 минг кишига ошди.

Европада қочқинлар ва ноқонуний муҳожирлар сони Иккинчи жаҳон уруши охиридан бери рекорд кўрсаткичларга эришди. Июлда ЕИда рўйхатдан ўтган муҳожирлар сони 107,5 минг кишини, яъни ўтган йилнинг июлига нисбатан 2 баробар қўпроқни ташкил қилди.

Кўпроқ янгиликлар