Эрон Россиядан ҳарбий самолётларнинг икки турини сотиб олиши мумкин

Жаҳон 28 Август 2015 1974

Россия ва Эрон республикага ҳарбий самолётларнинг икки турини етказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Эрон вице-президенти Сорена Саттарий маълум қилди.

“Айтишим мумкин бўлган ягона маълумот шуки, биз бу каби самолётларнинг энг камида икки тури бўйича шартнома тузишимиз мумкин. Ҳозирча музокаралар ижобий руҳда давом этмоқда”, – деди Саттарий Россиянинг “Коммерсантъ” газетасига берган интервьюсида.

Эронлик сиёсатчи батафсил маълумотларни мамлакатлар ҳарбий вазирликлари бериши мумкинлигини қайд этиб ўтди.
Шунингдек, Саттарий Эрон агарда Россия имтиёзли шартлар таклиф этса, Superjet 100 самолётларини харид қилишга қизиқиш билдираётганини ҳам айтиб ўтди.

«Superjet 100 халқаро лойиҳа ҳисобланади. Ушбу самолёт эҳтиёт қисмларининг 80 фоизга яқини хорижда ишлаб чиқарилади. Бу ўринда биз Россия босқичма-босқич ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштираётгани ва лойиҳани такомиллаштиришда давом этаётганини кўриб турибмиз”, – деди Эрон вице-президенти.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 84046 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 43086 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49418 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8432 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19402 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 1353 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 1088 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар