Эрон Россия авиация ва ҳарбий-денгиз техникаларига эга бўлишга қизиқиш билдирмоқда. Уларни нафақат сотиб олмоқчи, балки ўз ҳудудида ишлаб чиқаришни ҳам режалаштирган, дея "Интерфакс"га маълум қилди ҳарбий-дипломатлардан бири.

“Айни пайтда Эрон билан кўп мақсадли Су-30 қирувчилари ва Як-130 ўқув-ҳарбий самолётлари, шунингдек, “Фрегат” русумли сув усти ҳамда сув ости кемаларини сотиш бўйича музокаралар давом эттирилмоқда, – деди агентлик суҳбатдоши

МАКС-2015 авиасалонида. – Эронда ажойиб верфлар мавжуд бўлиб, уларда Россиянинг жанговар сув усти ва сув ости кемаларини ишлаб чиқариш мумкин. Томонлар мазкур масалада дастлабки консультацияларни ўтказишмоқда.”

Авиасозлик соҳасидаги ҳамкорлик масалалари МАКС-2015 авиасалони доирасида Авиасоз корпорациялар уюшмаси, Ҳарбий-техник ҳамкорлик федерал хизмати ва "Рособоронэкспорт" иштирокида бўлиб ўтмоқда.

Бироз олдинроқ, Эрон Россиядан ҳарбий самолётларнинг икки турини сотиб олиши мумкинлиги хабар қилинганди.