Fitch: Украинада дефолтдан қочиб бўлмайди

Иқтисодиёт 28 Август 2015 2019

Fitch халқаро рейтинг агентлиги Украина суверен кредит рейтингини СС даражасидан С даражасига туширди. Бу билан агентлик таҳлилчилари мамлакатда дефолт келиб чиқиши аниқлигини тасдиқлашди. Бу ҳақда 27 август куни агентлик сайтида чоп этилган ҳисоботда маълум қилинди.

Рейтинг пасайишига сабаб сифатида ташқи қарзларнинг 20 фоизга реструктуризация қилиниши кўрсатилди. Бу билан мамлакат қарздорлик мажбуриятларини тўлалигича ўтаган тақдирда банкрот бўлишини тасдиқлади, дейилади ҳужжатда.
Таъкидланишича, Fitch ҳозирча мамлакат рейтингининг кўтарилишига туртки бўладиган омилларни кўрмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 27 август куни Украина ва кредиторлар кенгаши қарзларнинг 20 фоизини ўчириш ҳақида келишувга эришишди. Украина молия вазири Наталья Яресько Россияни ҳам реструктуризацияга қўшилишга чақирди. Бунга жавобан Россия молия вазири Антон Силуанов Москва қарзларнинг тўлиқ ўталишини талаб қилишини айтди.

Кўпроқ янгиликлар