ГАЗ Москвадаги кўргазмада ғилдираклар устида уй намойиш қилди

Технология 28 Август 2015 3487

Горький автомобиль заводи гуруҳи 26-30 август кунлари Москвада “Крокус Экспо” кўргазмалар марказида бўлиб ўтаётган Moscow Off-road Show халқаро кўргазмасида сайёҳлик учун мўлжалланган янги автомобиллар модификациясини намойиш қилди

Маълум қилинишича, кўргазмада шасси устида икки қаторли, ён томонлама чиқувчи секцияга эга “Газель Next” моделининг “Автодом” деб номланган модификациясини намойиш қилинди.

Автомобиль етти кишини ташиш учун мўлжалланган бўлиб, совитгич, очилувчи тент, газ иситгич, тутунни ташқарига чиқарувчи мосламага эга газ плитаси, музлатгич, микротўлқинли печь, биоҳожатхона, умивальник ва душ кабина билан жиҳозланган.

Автомобиль, шунингдек, иссиқни яхги сақлаш учун икки қаватли пластик ойна, ётоқхона, ошхона ва барча керакли мебель жиҳозларига эга овқатланиш зонасига эга. Машинада Cummins ISF 2,8 дизель двигатели ўрнатилган.

Кўпроқ янгиликлар