Германиянинг шимолий-ғарбидаги қочқинлар учун махсус бошпаналарнинг бири ёниб кетган. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар тарқатди.

Воқеа пайшанбадан жумага ўтар кечаси Гамельн шаҳрида содир бўлган.

Ёнғин ўчирувчиларга бошпананинг деразасидан молотов коктейлларини отиб ҳужум уюштирилганидан кейин хабар берилган деб ёзади, манба.

Полициянинг сўзларига кўра, ҳужумга маҳаллий аҳолининг чет элликлардан безиб қолгани асосий сабаб бўлган. Воқеа пайтида бошпана ичида 30 нафар қочқин бўлган.

Ҳозирги вақтда полиция ёнғиннинг келиб чиқиши бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда.