Эндиликда Google фойдаланувчилар яшаш жойидан келиб чиққан ҳолда тропик шторм, тўфон ва торнадолар ҳақидаги қидирувларга энг мақбул фойдали маълумотларни қўшимча сифатида тақдим этади. Бу ҳақда компаниянинг расмий блогида хабар берилди.

Қидирув натижаларига тарқалаётган табиат ҳодисалари тасвирланган харита, шамол тезлиги ва фавқулодда вазиятда ҳаракатланиш бўйича тавсияларни ҳам тақдим этади.

Жумладан, об-ҳаво шароитини ҳисобга олган ҳолда неча кунга зарур захираларни жамғариб қўйиш лозимлиги, телевизор ва радиони ёқиш, ҳал эҳтимолга қарши мобиль телефонини қувватлаб олиш тавсия қилинади. Тўфон, торнадо ёки шторм яқинлашиб келишига бир неча соат қолган бўлса, Google фойдаланувчини хавфсиз ҳудудга бекиниб олиш ва учувчи парчалардан эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантиради.