КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея ярим ороли давлатлари ўртасида эришилган келишувнининг муҳим тарихий воқеа бўлганлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Шу билан бирга, унинг фикрича, бу келишувга эришилишида КХДРнинг ҳарбий кучлари бирламчи роль ўйнади.

“Буюк партия ҳамда унинг атрофида бирлашган халқ томонидан яратилган улкан ҳарбий қудрат ва ядровий салоҳият туфайли бунга эришилди”, - таъкидланади Корея марказий телеграф агентлигида жойлаштирилган баёнотда.
Бундан ташқари, Шимолий Корея раҳбари эришилган келишув уруш хавфини бартараф этиб, “Кореялараро муносабатни ишонч ва тинчлик йўлига ўтказиши”га умид билдирди.