Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқи Украина атрофидаги воқеалар туфайли Россияга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қила олмаслигини маълум қилди, дейилади Deutsche Welle хабарида.

Меркель санкциялар бир қатор компанияларга таъсир кўрсатаётгани кўриб турганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, Германия ҳукумати Москва билан конструктив муносабатлар ўрнатишни истайди.

“Биз Россия билан ҳамкорлик алоқаларини тиклашни хоҳлаймиз, бироқ ўртамизда кўплаб халқаро муаммолар мавжуд”, – деди Меркель.