Германиянинг қадимий Кёльн шаҳрида бир неча минг фуқаро қурувчилар топиб олган портловчи моддалар сабабли эвакуация қилинди, дея хабар бермоқда Koelner Stadt Anzeiger нашри.

Пайшанба, 27 август кунининг иккинчи ярмида қурувчилар кўчада чуқур қазишни бошлашди ва кўп миқдордаги портловчи моддаларга дуч келишди. Маълум бўлишича, бир тоннага яқин Америка бомбалари Иккинчи жаҳон урушидан қолиб кетган экан.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида портловчи моддалар аниқланган жойдан 500 метргача радиусдаги хонадонларда яшовчилар эвакуация қилинди. Ушбу бинолар ичида 300 меҳмон хордиқ чиқараётган Hyatt меҳмонхонаси ва битта кексалар уйи ҳам бўлган.

Сапёрлар бомбаларни жума куни кечқурун хавфсизлантиришга тайёргарлик кўришмоқда. Бу ерда ўз шериги билан ишлаётган Фриц Рахамернинг айтишича, жараён 25 дақиқадан кўп вақтни олмайди.