Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Конституция: бирлик, барқарорлик, фаровонлик” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференциядаги чиқиши чоғида республикани “Буюк дашт мамлакати” деб аташни таклиф қилди.

“Фикримча, биз “Буюк дашт мамлакати” деб номланишимиз керак. Айримлар ўзларини “Осмон ости мамлакати”, айримлар эса “Қуёш чиқиши мамлакати” деб атайди. Биз эса буюк дашт фарзандларимиз. Бу даштни аждодларимиз ҳимоя қилган, улар биз учун бу ерни сақлаб қолиш учун ўз қонларини тўккан. Шу боис, ўйлашимча, “Қозоғистон” номи билан бир қаторда “Буюк дашт мамлакати” номини ҳам ишлатсак тўғри бўлади”, - унинг сўзларини келтиради Nur.kz сайти.