Назарбоев: Қозоғистонни асоссиз равишда автократияда айблайдилар

Жаҳон 28 Август 2015 2686

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллигига бағишлаб ўтказилган “Конституция: бирлик, барқарорлик, фаровонлик” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференциядаги чиқиши чоғида мамлакатда ҳукм сураётган тизимнинг танқидчиларига жавоб берди.

“Биламан, баъзан бизларни автократияни айблашади. Аммо ҳар 4-5 йилда халқ ўз президентини ва парламентини умумхалқ сайловларида танлар экан, автократия ҳақида гапириш мумкинми? Эркин ва муқобил сайловларда”, - деди у.
“Бизга Ғарб давлатларида ҳукм сураётган демократия сари тезроқ етиб бориш лозимлигини айтиб келишмоқда. Биз буни жуда яхши тушунамиз. Демократия инсоният тараққиётининг умумий йўлидир, аммо биз ҳар доим Осиё жамияти эканимизни, Ғарбдан фарқ қиладиган одатларимиз борлигини инобатга оламиз. Бизнинг диний ва маданий қарашларимиз бошқачароқ.

Шу боис биз бу йўлда эҳтиёткор бўлишимиз лозим”, - сўзида давом этди Қозоғистон етакчиси.
Бундан ташқари, Назарбоев Қозоғистон даромади жиҳатидан ўрта фаровонликдаги давлатлар даражасига яқинлашганлигини таъкидлади.

Кўпроқ янгиликлар