Лос-Анжелес федерал судига Калифорния штати фуқароларидан Nestle компанияси устидан даъво аризаси келиб тушди. Унда айтилишича, компания Таиландда қуллар меҳнатидан билан тутилган денгиз маҳсулотларинидан фойдаланган.

Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, ариза муаллифлари Fancy Feast мушуклар овқати харидорларидир. Уларнинг адвокати бу фактни сир тутган Nestle “миллионлаб истеъмолчиларни алдагани”ни эътироф этди.

Таиландда балиқ катта траулерларда овланади. Уларда одатда Мьянмадан ва Камбоджадан олиб чиқилиб, қулликка сотиб юборилган эркак ва болалар меҳнат қилади.