Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар миллий банки жорий йилнинг 7 ойи мобайнида 36 млн долларлик 53 минг пул ўтказмаларини амалга оширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати тарқатган хабарномада айтилди.

Таъкидланишича, бугунги кунда мижозлар 95 нуқта орқали “Азия Экспресс”, Western Union, MoneyGram ва “Золотая Корона” хизматларидан фойдаланган ҳолда пул ўтказмаларини амалга ошириши мумкин. Ўтказмаларни 5 турдаги хорижий валютада: АҚШ долларида, Англия фунт стерлингида, Япония иенасида, Россия рублида ва еврода амалга ошириш мумкин.

Бундай хизматлар мижозларга 2002 йилдан буён кўрсатиб келинмоқда. Шу давр ичида умумий миқдори 1.1 млрд долларлик 1.6 млн операция ўтказилган.