УЕФА президенти Мишель Платини агар ФИФА президенти сайловларида ғалаба қозона олмаса, унда УЕФАда президентлик муддати тугагандан кейин футбол ташкилотидан кетишини айтди. Бу ҳақда британ мухбири Ричард Конвей ўз твиттерида маълум қилди.

Платини ўзининг номзодини ФИФА президенти лавозимига қўйишини расман 18 июлда эълон қилган эди.

ФИФА президенти лавозимига сайлов 2016 йилнинг 26 февралида Цюрихда бўлиб ўтади.