Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Эронга расмий ташриф уюштиради. Бу ҳақда Қирғизистон республикаси президенти аппарати қошидаги ташқи сиёсат бўлими раҳбари ўринбосари Сапар Исаков маълум қилган.

Ташрифдан асосий мақсад икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳисобланади.

"Президентимиз 4-6 сентябрь кунлари давомида Эрон ислом республикасида расмий ташриф билан бўлади. Айни вақтда бунга тайёргарлик кўрилмоқда", дейди Сапар Исақов.

Унинг қайд этишича, Эрон Қирғизистонни ЕИИҳа аъзолигини ҳисобга олган ҳолда бу мамлакат билан ҳамкорликда ўзи учун манфаатли жиҳатларни кўрмоқда.

Алмазбек Атамбаев Эронда мамлакат раҳбари Ҳасан Руҳоний билан тор доирадаги учрашув ўтказишни режалаштирган. Шундан сўнг, у Эрон парламенти спикери ҳамда Эроннинг диний раҳнамоси Оятуллоҳ Али Ҳусайни Хаманеи билан ҳам учрашади.