Қирғизистон президентининг матбуот котиби Жанар Акаев вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Қирғизистон республикасининг матбуот хизмати хабарида маълум қилинган.

"Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 27 август куни ўз матбуот котиби Жанар Акаев Қурбанбаевични вазифасидан озод қилиш ҳақидаги фармонини имзолади", дейилади хабарда.