Қозоғистонда МАГАТЭ кўмагида ташкил этилаётган уран банкининг бирламчи ҳажми 90 тоннани ташкил қилади. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Москвадаги элчихонаси маслаҳатчиси Виктор Темирбаев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, бундай миқдордаги уран стандарт ўлчамдаги енгил сувли АЭС реакторини тўла таъминлашга етади.

Қозоғистон ўз ҳудудида кам бойитилган уран банкининг жойлаштириш ташаббуси билан 2009 йилда чиққан эди. Бу борадаги келишув мамлакат ҳукумати ва МАГАТЭ ўртасида кеча имзоланди.