Самарқандда севган қизини пичоқлаган йигит 5 йилга қамалди

Ўзбекистон 28 Август 2015 6944

Самарқандда севган қизини пичоқлаган йигит 5 йилга қамалди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Достон ва Маъмура битта синфда ўқишган. Достон Маъмурани узоқ йиллар давомида кўз остига олиб келганига қарамай, қиз унга рўйхушлик бермаган.
Маъмура тиббиёт коллежига ўқишга қиргач, Достон унинг ортидан келадиган бўлган, лекин шунда ҳам қизнинг кўнглига йўл топа олмаган.

Ниҳоят, йигит бир куни коллежга пичоқ кўтариб келиб, қизнинг ортидан тушди. Пана жойга етганда у қизнинг қўлидан ушлаб тўхтатиб қолди. Маъмура ёрдам сўраб қичқира бошлаганида, Достон унга пичоқ билан уч марта зарба берди. Воқеа жойига етиб келган одамлар жиноятчини тўхтатиб қолишди.

Маъмуранинг ҳаёти сақлаб қолинди. Достон эса 5 йил 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди.

Кўпроқ янгиликлар