Севара Назархон Москвада катта яккахон концертини беради

Маданият 28 Август 2015 2896

2015 йил 7 ноябрь куни Россия пойхтахти Москва шаҳридаги Халқаро мусиқа уйининг Светлана залида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган хонанда Севара Назархоннинг катта яккахон концерти бўлиб ўтади.

Севара Назархон Ўзбекистон давлат консерваториясининг мумтоз опера йўналишида таҳсил олган. У ўз фаолияти даврида таниқли инглиз мусиқашуноси Питер Гэбриэл билан бирга кўплаб ижод намуналари устида иш олиб борди. Бир неча йиллар давомида Марказий Европа ва Осиё бўйлаб гастрол концертларини ўтказди ва машҳур BBC World Music Award танловининг энг яхши осиёлик қўшиқчи (“Best Asian Artist”) мукофотини қўлга киритган.

Россиялик мусиқа ишқибозлари эса Севара Назархонни “Голос”, “Вышка”, “Точь-в-точь”, “Танцы со звездами” телелойиҳалари орқали яхши танишади.

7 ноябрь куни бўлиб ўтадиган концертда хонанда рус тилидаги “Так легко” ва “Письма” альбомларидан ўрин олган машҳур композицияларини ҳам ижро этади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 38647 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14106 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 90953 Ўзбекистон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 471 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 2331 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 3319 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 1495 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 3701 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 674 Технология
Кўпроқ янгиликлар