Top Gear кўрсатувининг собиқ бошловчиси Жереми Кларксон Британиянинг энг кўп ҳақ оладиган телебошловчисига айланади. Mirror нашрининг ёзишича, у автомобилларга бағишланган янги шоусида 10 млн фунт стерлинг (15 млн доллар) олади.

Top Gear продюсери билан ихтилоф туфайли лойиҳани тарк этган Кларксон янги шоуни Amazon Prime видеосервисида олиб боради.

Amazon Prime’нинг бюджети 250 млн долларни ташкил қилади. Уч йил ичида шоунинг 36 қисмини ишлаш режалаштирилмоқда. Шоунинг номи маълум эмас. Ҳозирча Кларксон уни Top Gear’нинг собиқ бошловчилари Жеймс Мэй ва Ричард Хэммонд билан бирга олиб бориши ошкор қилинди.

Шоуни кўриш учун Amazon Prime фойдаланувчилари йилига 121 доллар тўлаши керак бўлади.