31 август куни Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Интерфакс агентлигининг маълум қилишича, унда Россия қарши санкциялар жорий қилиш масаласи кўриб чиқилади.

Август ойининг ўртасида Украина вазирлар маҳкамаси Донбассдаги вазият юзасидан Россиянинг бир қатор жисмоний ва юридик шахсларига қарши қаратилган санкцияларни маъқуллаб, уларни кенгаш муҳокамасига киритди.

Чекловлар ўрнатиладиган юридик ва жисмоний шахслар рўйхатлари фақат хизмат чоғида фойдаланиш учун тузиб чиқилган, шу боис уларнинг номлари эълон қилинмади.