Венада мусулмонлар ва яҳудийлар "ИШИД" таҳдидини муҳокама қилишди

Жаҳон 28 Август 2015 4511

27 август куни Вена шаҳрида радикализм муаммоси ва унга қарши кураш масалаларига бағишланган халқаро мусулмон-яҳудий конференцияси очилди. Бу ҳақда Россия яҳудий диний ташкилотлари конгресси сайти орқали маълум қилинди.

Яҳудийлар делегациясига Европа раввинлар кенгаши раҳбари Пинхас Гольдшмидт, мусулмонлар делегациясига эса Европа ислом ташкилотлари федерацияси директори Иброҳим ал-Зиёт бошчилик қилишди.

“Бугун Европа эсктремизм билан боғлиқ муаммолар ўчоғида қолди. Биз Европадаги даҳшатли терактларни эслаймиз: Парижда “Шарли Эбдо”, Копенгагенда синагога, яқинда эса Амстердам-Париж поездидаги отишма. Раввинлар ва имомлар бугуннинг долзарб масалалари ечимига биргаликда ёндашиши керак. Энг жиддий таҳдид, шубҳасиз, ИШИДдир. Уни соатли бомба деб аташ мумкин”, - деди Гольдшмидт. Унинг сўзларига кўра, халқларнинг хавфсизлигини таъминлашда конфессиялараро мулоқот муҳим ўрин тутади.

Экстремизм масалаларидан ташқари, тадбирда диний ҳуқуқларнинг таъминланиши масаласи ҳам кўтарилади. ЕИнинг айрим давлатларида турли конфессияларнинг ҳуқуқларини чекловчи қонунчилик актлари қабул қилинмоқда ёки муҳокамага қўйилмоқда, бу эса диний амалларни бажаришга жиддий тўсқинлик қилмоқда. Булар сирасида диний либос кийиш ва диний маросимларни бажариш тилга олиб ўтилди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар