Венесуэла мамлакатда шиддат билан инфляция ўсиб бораётганлиги туфайли йирик номиналли банкноталар чиқаради, деб хабар беради Bloomberg агентлиги.

Айтилишича, ҳозирликда кичик ҳажмли телевизор сотиб олиш учун 100 боливарлик купюраларга тўла қоп билан бозорга тушиш талаб этилади.
Тахминларга кўра, 500 ва 1000 боливарлик банкноталар чиқарилади. Айни пайтда 100 боливарнинг қора бозордаги нархи 0.14 долларни ташкил қилади.