Киев мэри Виталий Кличко жума куни «Петр Порошенко блоки «Бирдамлик» партияси етакчиси этиб сайланди. Бундай қарорга бўлиб ўтган партияда съездида келинган.

Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган йиғлишда «Петр Порошенко блоки» партия фракцияси етакчиси Юрий Луценко мазкур партияга янги раҳбар тайинлаш зарурлиги ҳақида гапириб ўтганди.

«Петр Порошенко блоки «Бирдамлик» раҳбарлигига Владимир Владимирович Кличкони номзодини таклиф қиламан. Чунки бутунлай янгиланган партиянинг бирдамлиги ва ишончи учун у тимсол бўла олади», – дея таъкидлаганди Луценко «УДАР» ва «Петр Порошенко блоки «Бирдамлик» вакиллари йиғилишида.

Олдинроқ, «Петр Порошенко блоки «Бирдамлик» ва «УДАР» партиялари сиёсий ҳижатдан бирлашган ҳолда маҳаллий сайловларда «Бирдамлик» бренди остида қатнашиши маълум қилинганди.

Янги сиёсий лойиҳанинг номи эса сайловлардан кейин маълум бўлиши белгилаб қўйилганди.

«Порошенко блоки» ва «УДАР» Олий Радага сайловларда иштирок этиш учун ягона рўйхатни тақдим қилган ва уларнинг сони ҳозирда 145 нафарни ташкил қилмоқда.