АҚШ 2014 йилда Украина атрофидаги вазият туфайли НАТО бўйича иттифоқдошларининг хавфсизлигини мустаҳкамлаш ташаббусига мувофиқ, биринчи марта Европада кўп мақсадли F-22 Raptor қирувчи самолётларини жойлаштирди.

АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Европа ва Африкадаги қўмондони генерал Фрэнк Горенкнинг айтишича, “Стелс” технологияси бўйича яратилган 4та F-22 Raptor самолёти 28 август куни АҚШнинг Германиядаги Шпангдалем авиабазасига етказилди.

Бу самолётлар билан бирга авиабазага АҚШ ҲХКнинг 95-эскадрилясининг 60 нафар ҳарбийси С-17 Globemaster ҳарбий-транспорт самолётида келди.

АҚШнинг Европага ушбу самолётларни ташлаш ниятини 24 август куни АҚШ ҲХК вазири Дебора Ли Жеймс маълум қилган эди.

Вазир Россиянинг хатти-ҳаракатлари “ҳанузгача АҚШда ва унинг европалик иттифоқдошларида жиддий хавотир уйғотаётганини” таъкидламоқда.

Таъкидланишича, самолётлар Европадаги ўқув машғулотларида иштирок этади ва НАТОга аъзо давлатларнинг ҳарбий бўлинмалари билан ўзаро ҳамжиҳатликда фаолият юритади.

Бешинчи авлод F-22 Raptor самолёти Boeing ва Lockheed Martin компаниялари томонидан яратилган бўлиб, АҚШда 2005 йилдан қуролланишга олинган. Самолётни қуришда уни рақиб радарларига камроқ сезилувчи қилувчи “стелс” технологиясидан фойдаланилган. Самолётдан жанговор шароитларда биринчи марта 2014 йилда “ИШИД” террорчилик ташкилотига қарши Сурия ва Ироқдаги ҳаво операцияларида фойдаланилган.