Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Марко Рубио ўзининг сайловолди чиқишларидан бирида Россия президенти Владимир Путинни «гангстер» деб атади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Америкалик сенатор “агарда сиз Владимир Путин билан сиёсий рақобатчи бўлсангиз, беҳосдан плутонийли сув ичиб қўйишингиз мумкин”, – дея фикр билдирган.

Рубио Россия АҚШ учун энг катта хавфлардан бири бўлиб, унинг олдида Шимолий Корея, Хитой ва Эрон ҳам ип эша олмаслигини маълум қилган.