"Атлетико" аргентиналик ёш футболчи Краневиттер билан 5 йиллик шартнома имзолади

Спорт 29 Август 2015 1511

"Атлетико" "Ривер Плейт"дан ёш яримҳимоячи Матиас Краневиттернинг сотиб олинганини расман эълон қилди.

Мадридликлар сайтида билдирилишича, 22 ёшли хавбек билан 5 йиллик шартнома имзоланган.

Қайд этилишича, бу футболчи шу йилнинг охирида, ҳозирги жамоаси билан клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиб қайтганидан кейин қўшилади.

Бироз олдинроқ, "Атлетико" унинг трансфери учун 8 млн сарфлагани хабар қилинганди.

Бу футболчи учун "Интер" ва "манчестер" жамоалари ҳам қизиқиш билдиришаётганди.

Кўпроқ янгиликлар