БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Япониянинг бош котиб режасидан хавотирда эканига қарамасдан, Пекинда бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон уруши тугаллангани ва Осиёяда япон империализми устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган байрам маросимида иштирок этиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар берди.

Жума, 28 август куни Япония БМТ Бош котиби Пан Ги Муннинг Осиёда япон империализми устида қозонилган ғалабани нишонлаш мақсадида Хитойга ташриф буюраётгани юзасидан хавотирини билдирган эди. Япон томонининг фикрича, мазкур ташриф жаҳон ташкилоти раҳбарининг “бетарафлиги”ги масаласини шубҳа остида қолдиради.

“Хабарингиз бор, мен Иккинчи жаҳон уруши тугалланининг 70 йиллиги ҳамда БМТ ташкил топиши муносабати билан Пекинга ташриф буюраман”, – дея Бош котиб сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.

БМТ матбуот хизматининг хабар беришича, котиб 2-6 сентябрь кунлари Хитойга ташриф буюради. Пекинда Пан Ги Мун ХХР раиси Си Цзиньпинь ва бошқа расмий шахслар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ ХХР ташқи ишлар вазирлиги 3 сентябрь куни бўлиб ўтадиган тантанали маросимда 49 давлат вакиллари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этишини маълум қилган эди.

Байрам муносабати билан пойтахтда 12 минг ҳарбий, 500та техника, 200дан зиёд самолётлар иштирок этади. Парадда дунёнинг 17 мамлакатидан минг нафарга яқин ҳарбий иштирок этиши ҳам маълум қилинган.