Кариб денгизи ҳавзасида ҳаракатланаётган "Эрика" номли тропик бўрон туфайли шу вақтгача Доминика республикасида 35 киши ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ маълумотлари асосида Интерфакс хабар берган.

Аниқлик киритилишича, Пти-Саванна қишлоғида 27 киши бўрон қурбонига айланган. Маҳаллий ҳукумат қурбонлар сони ортиши мумкинлигини истисно этмаяпти.

Fox News телеканалида хабар қилинишича, бу бўрон ғарбга томон ҳаракатланиб, АҚШнинг Флорида штатига яқинлашмоққда.

Флоридада фавқулодда вазият жорий этилиши кутилмоқда.