Самарқанд вилоятида JV MAN Auto-Uzbekistan заводида MAN TGS 41.400 8X4 BB автобетон-насос ишлаб чиқариш бошланди. Ушбу машина махсус бетон ташувчи воситалардан олинган бетон қоришмасини қабул қилишга ҳамда горизонтал ва вертикал ҳолатда уни қуйиш керак бўлган жойга бериш учун мўлжалланган.

Автобетон-насос – бу замонавий мобиль қурилмалар бўлиб, монолит бино ва иншоотларни қуришда, пойдеворларни қуйишда, қуйилувчи поллар қурилмаларида ишлатилади. Стационар қурилмаларга нисбатан катта афзаллик – ҳаракатчанлик ва монолит ишларнинг узлуксиз циклини таъминлаш имкониятига эга.

Автобетон-насоснинг қўлланиши монолит конструкцияларни барпо қилиш жараёнини сезиларли равишда тезлаштиради, қўл меҳнатини енгиллаштиради, объектларни қуриш муддатларини қисқартиришга имкон беради.