Канадалик эколог ҳукуматга қарши қўшиқ куйлагани учун ишдан ҳайдалди

Жамият 29 Август 2015 2175

Канада атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлигида ишлаган эколог Тони Тернер мамлакат бош вазири Стивен Харперни ҳақоратловчи қўшиқ куйлагани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берган.

Ушбу олим ўзининг асосий ишидан ташқари фейсбукига фолк йўналишидаги ҳаваскорона қўшиқларини жойлаштириб бориш билан ҳам шуғулланган.

Унинг навбатдаги қўшиғи Harperman деб номланиб, у бу қўшиқни хор жўрлигида гитарасини чалган ҳолда ижро этган. Қўшиқда бош вазирнинг истеъфоси сўралган жумлалар ҳам мавжуд.

Экология агентлигидаги касаба-уюшмалари вакилининг айтишича, Тернер бу ҳаракати орқали касб одоби қоидаларини бузган. Унинг фикрича, олим бош вазирнинг фаолиятини текширгандан кўра, кўчманчи қушларнинг ҳаракат йўналишларини кузатиши керак эди.

Канада Касб институти давлат хизмати раҳбари Деби Давунинг таъкидлашича, олимни ишга тиклаш бўйича ҳаракатлар амалга оширилади.

Тернер эса ўз фейсбуки орқали бошқа канадаликларни бу қўшиқни биргаликда куйлашга даъват қилишда давом этмоқда.

Маълумот учун, 2 август куни Канада бош вазири парламентни тарқатиб юборганди ва 19 октябрда ўтказиладиган навбатдан ташқари сайлов учун тайёргарликни бошлаганди. Бу сайловолди кампанияси мамлакатнинг замонавий тарихида энг узоқ давом этган сайловолди кампанияси бўлади. Парламент сайловлари 19 октябрда ўтказилади, шу тариқа номзодлар ихтиёрида ташвиқот учун 11 ҳафта ёки 78 кун вақт бўлади.

Бироз олдинроқ, сўровномаларга кўра Стивен Харпер партияси бу сайловолди курашини ютқазаётгани хабар қилинганди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20649 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38025 Lifestyle
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 0 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 57 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 790 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 600 Жаҳон
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 724 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 957 Жаҳон
Ирландия Apple’дан 13 млрд евро миқдоридаги солиқларни талаб қилмоқчи эмас
Ливанда номусга текканлик учун жазо ўрнига ўз қурбонига уйланишга ижозат берувчи қонун бекор қилинди
08:05 1602 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар