Кобул шаҳрида икки марта кучли портлаш содир бўлди

Жаҳон 29 Август 2015 2508

Шанба, 29 август куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида икки маротаба кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситаларига асосланиб “Интерфакс” агентлиги хабар бермоқда.

Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълум қилинмади. Маҳаллий полиция портлаш сабабларини ўрганмоқда.

Теракт учун бирорта жиноий гуруҳ жавобгарликни зиммасига олганича йўқ.

Кўпроқ янгиликлар