Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Ислом Каримов номига самимий қутловлар келмоқда

Ўзбекистон 29 Август 2015 3121

Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбоблари ва ишбилармон доира вакилларидан самимий қутловлар келмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.

Қуйидаги ўз табрикларини йўллаган шахслар номлари келтирилган:

Япония Императори – Акихито

Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти – Йоахим Гаук

Рим-католик черкови раҳбари – Папа Франциск

Беларусь Республикаси Президенти – Александр Лукашенко

Тожикистон Республикаси Президенти – Имомали Раҳмон

Бангладеш Республикаси Президенти – Абдул Ҳамид

Куба Республикаси Давлат Кенгаши ва Вазирлар Кенгашининг Раиси – Рауль Кастро Рус

Корея Халқ Демократик Республикаси Олий Халқ Мажлиси Президиумининг Раиси – Ким Ен Нам

Грузия Бош вазири – Ираклий Гарибашвили

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Бош котиби – Ийяд Амин Маданий

“Туркистон-Америка ассоциацияси” раиси – Абдулла Хўжа

“МАКСАМ” компаниясининг президенти ва ижрочи директори – Хосе Фернандо Санчес-Хунко

Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг ректори – Виктор Гришин

Қутловлар келиши давом этмоқда, деб ёзади УзА.

Кўпроқ янгиликлар