Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида мустақил Ўзбекистоннинг буюк ютуқлари ҳақидаги mustaqillik.uz номли портални ишга туширилди. Бу ҳақда Uzinfocom маркази хабар берган.

Ушбу порталда ўзбек халқи ҳаётидаги энг муҳим воқеалар ва ютуқлар билан танишиш мумкин. Унда Ўзбекистоннинг муваффақиятларини намойиш этувчи рақамлар ва фактлар йиллар ва минтақалар бўйича берилган.

Порталнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:

 - мамлакат аҳолисини мустақиллик йилларидаги ютуқлар билан таништириш;
 - ватанпарварлик туйғусини ошириш ва аҳолини бир мақсад йўлида бирлаштиришга эришиш;
 - асрлар давомида яратилган бебаҳо маънавий ва маданий меросни қайта тиклашга интилиш;
 - ёш авлод онгида мамлакат келажагига нисбатан масъулиятни ошириш.

"Сайтимизга ташриф буюринг, мультимедик материаллар билан танишинг ва баҳо беринг. Лойиҳа муаллифлари ахборотлар ишончли ва батафсил бўлиши устида жиддий ишлашган", дейилади хабарда.