Носир ал-Хелайфий: «ПСЖ» трансфер кампаниясини якунлади

Спорт 29 Август 2015 1777

"ПСЖ" жамоаси хўжайини Носир ал-Хелайфий клубнинг ёзги трансфер фаолиятини сарҳисоб қилди.

"Курзава — ёзги трансферлар вақтидаги сўнгги харидимиз. Левен, шунингдек, Ди Мария, Стамбули ва Траппнинг келиши эвазиг бизда ўз мақсадларимизга етиш учун жуда яхши таркиб шаклланди. Биз мавсумга тайёрмиз. Францияда учта тур ўтиб бўлганига қарамай, мавсум энди бошланмоқда», — деди у.

«Лавессига тўхталадиган бўлсак, шартнома бўйича у ҳали яна бир йил давомида жамоа аъзоси ҳисобланади. Албатта, агар у бўйича таклифлар тушса, биз уни қўйиб юборишимиз мумкин. Бундан ташқари, мазкур масалада футболчининг ўзида ҳам овоз бериш ҳуқуқи мавжуд. Клубимиз учун қилган меҳнатларини ҳам ёддан чиқармаймиз», — дейди Носир ал-Хелайфий.

«Максвелл — ажойиб ўйинчи ва ажойиб инсон. Уни жуда ҳурмат қиламан. Ишончим комилки, у Курзаванинг жамоага мослашиб кетишига ёрдам беради. Чунки у ҳар доим жамоа манфаатлари йўлида ишлайди, шундан сўнг ўзи ҳақида ўйлайди. У ўз келажаги борасида якуний қарорни мавсум охирида қабул қилади. У жамоамизда қолишини ва клуб раҳбариятида ишлашини истардим, у ҳақиқий профессионал», — деб ўз фикрларини якунлайди жамоа хўжайини.

Кўпроқ янгиликлар