Польша ва Болгария мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишга келишиб олди

Жаҳон 29 Август 2015 1423

Польша Мудофаа вазири Томаш Шемоняк болгариялик ҳамкасби Николай Ненчик билан 2 давлатнинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги бўйича келишиб олди. Бу ҳақда ВТА агентлиги хабар тарқатган.

Бу келишувга кўра, биринчи навбатда Болгариядаги МиГ-29 русумли 6та қирувчи самолёт таъмирланиши ва Польшанинг замонавий технологиялари билан жиҳозланиши кўзда тутилган.

Ушбу Собиқ Иттифоқ давридан қолган 6та ҳарбий самолёт НАТО талаблари асосида таъмирланиши айтилган. Уларнинг 3таси шу йилнинг ўзида, яна учтаси эса кейинги йилнинг бошида тайёр бўлиши мўлжалланган.

Қайд этилишича, НАТО аъзолари бўлган мамлакатлар камида 12та ҳарбий қирувчи самолётга эга бўлиши лозим. Бу талабнинг бажарилиши мамлакатнинг қуролли кучлари ҳамиша жангавор ҳолатда бўлишини таъминлайди.

Польша ва Болгария мудофаа вазирликлари ўзаро муносабатларда тушунмовчилик ҳолатлари йўқлигини таъкидлашган.
Маълумот учун, Польша НАТО альянси таркибига 1999 йилда, Болгария эса 2004 йилда аъзо бўлган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 17512 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48010 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21958 Ўзбекистон
Наманган вилоятида тадбиркорлар олдида турган муаммолар бартараф қилинмоқда
«Ливерпуль» Коутиньо трансфери сериалини якунладими?
20:51 161 Спорт
Xiaomi Bluetooth'ли "ақлли" кроссовкаларни яратди
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 1269 Жамият
Қозоғистонлик теннисчи мураббийига: «Аҳмоқона илжайишинг билан кўзимдан йўқол»
20:20 2124 Спорт
Трамп махфий хизмат иш ҳақи фондининг бир йиллик пулини сарфлаб бўлди
20:05 1284 Жаҳон
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 1590 Жамият
Кўпроқ янгиликлар