Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат Конституциясига Донбасс учун алоҳида мақом бериш ҳақидаги ўзгартишлар киритиш режалаштирилмаётгани, шунингдек, унда бошқа шаҳарларнинг махсус мақомини белгиловчи нормалар ҳам бўлмаслигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Унинг қайд этишича, Запорожец вилояти кенгаши ҳам президент ва Юқори Радага вилоятга алоҳида мақом берилишини сўраб мурожаат қилган.

“Суверенитетлар паради шу тахлит давом этади. Бизнинг Конституцияга киритган ўзгартишимиз мазкур моддани олиб ташлайди ва ҳеч қандай мақомлар бўлмайди”, – деди Порошенко.

У, шунингдек, Конституцияга киритилган ўзгартишлар алоҳида мақом эмас, балки Донецк ва Луганск вилоятлари алоҳида ҳудудий-маъмурий бирликларининг маҳаллий ўз-ўзини бошқарувини ўзига хос тарзда тартибга солиш учун имкон беради холос.

Амалдаги Украина Конституциясининг 92-модда 16-бандида Украина қонунлари истисно тарзида: Украина пойтахти мақомини; бошқа шаҳарларнинг махсус мақомини белгилаб беради.